Фан-техника | 15:32 / 06.07.2024
3143
1 дақиқада ўқилади

Деярли китоб ҳажмида – ихчам Dwarf 3 телескопи тақдим этилди

Унинг бошқа телескоплардан афзаллиги вазнида. Янги телескоп атиги 1,35 кг тош босади.

Фото: DwarfLab

DwarfLab компанияси бошқа телескопларга қараганда анча ихчам бўлган Dwarf 3’ни тақдим қилди. У дунёдаги энг енгил телескоплардан бирига айланди.

Унинг оғирлиги 1,35 килограммни ташкил қилади, холос. Ўлчамлари шундай кўринишда: 222×142×65.

Янги телескопнинг энг катта афзалликларидан бири уни смартфонга улаш мумкин. Бу фойдаланувчига осмон жисмлари ҳақида қўшимча маълумотлар берувчи ёрдамчи иловадан фойдаланишга имкон беради. Илова ёрдамида телескопни дарҳол керакли жисмларни кузатишга йўналтириш мумкин. Таъкидлаш керак, бунда сунъий идрок ёрдам беради. 

Телескоп чанг ва сувдан ҳимояланган. Аккумулятор сиғими 10 000 mAh’га тенг. Қурилма 128 G ҳажмдаги маълумотни ўзида сақлай олади. Dwarf 3’дан нафақат фотосуратлар олиш, балки 4 форматида видеотасвирга олиш мумкин.

Телескопга олдиндан буюртмалар олиш бошланган. Унинг нархи 479 долларни ташкил қилади.

Мавзуга оид