Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерия ҳукумати жангарилар ҳужумидан кейин 110 ўқувчи қиз йўқолгани тасдиқлади
25 февралда Нигерия ҳукумати “Боко ҳаром” радикал гуруҳи жангариларининг мамлакат шимолидаги Дапчи қишлоғига (Йобе штати) ҳужумидан кейин 110 ўқувчи қиз йўқолганини тасдиқлади. Бу ҳақда France-Presse ахборот агентлиги хабар берди.
“Федерал ҳукумат Дапчи қишлоғидаги мактабнинг 110 ўқувчиси 19 февралда жангарилар мактабга бостириб киргандан кейин топилмаганини тасдиқлай олади”, дейилган хабарда.
Йўқолган қизларнинг аниқ сони штат ва мактаб маъмуриятлари маълумотлари таққослангандан кейин ўрнатилган. 23 февралда йўқолган қизларнинг ота-оналари 105 қиз уйга қайтмаганини таъкидлашган.
Нигерияда шундай ҳодиса 2014 йил апрелида юз берганди. Ўшанда жангарилар Чибок шаҳридаги лицейдан 276 қизни ўғирлаб кетишган. Улардан 57 нафари қочишга муваффақ бўлган, 20 нафари Нигерия ҳукумати, Қизил Хоч халқаро қўмитаси ва Швейцария вакилларининг жангарилар билан музокараларидан кейин озод қилинган. 2017 йил 6 майда яна 82 қиз озод қилинган. Бироқ 100 га яқин қизнинг тақдири ҳанузгача номаълумлигича қолмоқда.
Мавзуга оид
10:29 / 29.03.2025
Нигериялик уста картондан Lamborghini ясади
18:10 / 20.02.2025
Нидерландия XV-XIX асрларга тегишли артефактларни Нигерияга қайтаради
13:23 / 27.01.2025
Нигерия бизнеси Ўзбекистон билан ҳамкорликка қизиқиш билдирмоқда
01:47 / 19.01.2025