Қирғизистонда йўловчи самолёти ҳалокатга учрашига бир бахя қолди
Қирғизистондаги «Манас» халқаро аэропорти «Тез Жет» авиакомпанияси самолёти фавқулодда қўнишни амалга оширгани ҳақида хабар берди.
2018 йилнинг 1 март куни «Манас» аэропортига Бишкекдан Баткенга йўл олган «Тез Жет» авиакомпаниясининг RJ-85 самолёти фавқулодда қўнишни амалга оширган.
Самолёт «Манас» аэропортидан соат 14:22да парвоз қилган. Учувчилар чап двигатель ишдан чиққани туфайли диспетчерлар орқали фавқулодда қўниш ҳақида сўрашган.
«Самолёт 14:52да муваффақиятли қўнди, 96 йўловчидан ҳеч ким жабрланмади», - дея хабар беришган аэропортдан.
Қирғизистон Республикаси Фуқаролик авиацияси агентлиги ушбу ҳолатни ўрганиш бўйича комиссия ташкил этди.
Бишкек-Баткен авиарейси йўловчилари самолётнинг зиён кўрган двигателини видеога ҳам олишди:
Мавзуга оид
20:44 / 26.09.2024
Садир Жапаров Асқар Акаевнинг Қирғизистон президенти лавозимида қилган учта асосий хатосини айтди
09:55 / 25.09.2024
Саидикром Ниёзхўжаев Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси этиб тайинланди
20:32 / 24.09.2024
Қирғизистонда Асқар Акаевга собиқ президент мақомини қайтариш рад этилди
20:47 / 21.09.2024