Жаҳон | 18:00 / 13.03.2018
4281
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Давлат департаментига янги раҳбар тайинланди

Фото: Reuters

Марказий разведка бошқармаси раҳбари Майк Помпео АҚШ Давлат департаментининг янги раҳбарига айланди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп ўз твиттерида маълум қилди.

«Майк Помпео, МРБ раҳбари, АҚШ Давлат департаментининг янги раҳбари бўлди. У янги ишни «фантастик» даражада уддалайди», — дея ёзган Трамп.

Шунингдек, президент МРБнинг янги раҳбари ким бўлишини айтди. Эндиликда ташқи разведка ташкилотига Жина Хэспел бошчилик қилади.

The Washington Post’га кўра, Трамп Тиллерсондан 9 март куни истеъфига чиқишни сўраган. Бунинг сабаблари ҳозирча маълум эмас.

Мавзуга оид