Жаҳон | 15:13 / 14.03.2018
4936
1 дақиқада ўқилади
Дутерте Филиппин Халқаро жиноий суддан чиқиши ҳақида маълум қилди
Филиппин президенти Родриго Дутертенинг маълум қилишича, мамлакатга Халқаро жиноий суддаги аъзолик кафолатланган Рим мақоми қайтариб олинади. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
«Шу сабабдан мен шуни эълон қилиб, дарҳол билдирмоқчиманки, Филиппин Халқаро жиноий суддаги Рим мақоми ратификациясини ортга қайтариб олмоқда», - дея маълум қилди Дутерте.
Таъкидланишича, бу президентга нисбатан унинг наркосавдо билан кураш бўйича сиёсати туфайли амалга оширилаётган суд суриштирувига боғлиқ бўлиши мумкин.