Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аёл ҳамкасби лавозимда кўтарилгани учун австриялик катта миқдорда компенсация олади
Австрия суди транспорт вазирлиги ходими Питер Францмайерни у кўзлаган юқорироқ лавозимга аёл киши тайинлангани учун гендер дискриминацияга учраган деб топди. Бу ҳақда tjournal.ru хабар бермоқда.
2011 йилда Францмайер транспорт вазирлигида юқорироқ лавозимга ўтказилмаган, у кўзлаган жойга Урсула Зенхер ўтирганди. Шикоятчининг таъкидлашича, унинг малакасини Зенхерникига нисбатан 0,25 фоизга кўпроқ баҳолашган.
Федерал маъмурий суд «аввал бошдан бошқа номзодларга нисбатан Зенхер номзодига кўпроқ эътибор қаратилгани»ни аниқлаган. Суд қарорига кўра Францмайер давлатдан 390 минг долларга яқин (300 минг евро) пул олади — бунга агар лавозими ошганда маошлар ўртасидаги фарқ, шунингдек, маънавий зарар учун товон пули киради.
Ушбу можаро юз берган пайтда транспорт вазири бўлиб ишлаб турган Дорис Брюс хоним барчаси қонун доирасида бажарилганини таъкидлаб келган. Унинг сўзларига кўра, барча номзодларни махсус комиссия баҳолаган, бироқ якуний қарорга «аёлларнинг оммавий етишмаслиги» туфайли келишганини тан олган.
Мавзуга оид
14:16 / 07.05.2025
Россия "Райффайзенбанк"дан деярли 2 млрд еврони мусодара қилди
15:25 / 30.04.2025
Ўзбекистон ва Австрия виза тартибини соддалаштириши мумкин
18:51 / 06.04.2025
Австрияда сунъий интеллект университет талабалигига қабул қилинди
01:33 / 05.04.2025