Жаҳон | 13:05 / 30.03.2018
15825
2 дақиқада ўқилади

Кемероводаги "Зимняя вишня" савдо маркази ўзбошимчалик билан қурилган

Фото: Кемерово вилояти ФВВ

Кемероводаги "Зимняя вишня" савдо маркази қурилиш учун рухсатномаларсиз барпо этилган. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси сайтида хабар берилди.

Терговчилар область қурилиш назорати инспекцияси бошлиғи Танзилия Комковани қўлга олишди. У ваколатларини суиистеъмол қилишда гумонланмоқда.

"Тергов версиясига кўра, у Кемерово шаҳридаги "Зимняя вишня" савдо-кўнгилочар мажмуаси биноси ўзбошимчалик билан қурилгани ҳамда фойдаланишга топширилганини бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрмаган. Бунда қурилиш учун рухсатномалар бўлмаган, бу савдо марказига ташриф буюрганларнинг ҳалок бўлишига ҳам олиб келди", - дея маълум қилишган маҳкамадан.

Шунингдек, терговчилар суд ёнғин-техник экспертизани тайинлашди. Уни Санкт-Петербургдан келган экспертлар амалга оширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, тўрт қаватли савдо марказида ёнғин 25 март куни содир бўлди, 64 киши, жумладан 41 нафар бола ҳалок бўлди. Тергов ёнғин юз бериши сабаби бўйича икки версияни кўриб чиқмоқда – қисқа туташув ёки ўт қўйиш.

Мавзуга оид