Ўзбекистон | 11:20 / 03.04.2018
5925
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёлик фуқароларга ёнғин хавфсизлиги бўйича амалий тушунчалар берилди

Қарши шаҳридаги “Атлас” кўнгил очар савдо марказида Ёнғин хавфсизлиги хизмати ва тегишли тезкор хизматлар ҳамкорлигида ўқув машғулоти ўтказилди, савдо маркази ишчи-хизматчилари ўртасида амалий тарзда ўтказилган машғулотдан кўзланган мақсад фуқароларда ёнғинга бўлган онгли муносабатни шакллантириш ва ёнғин вақтида ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллаш тўғрисидаги кўникмаларни шакллантиришдан иборат.

Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Шаҳрисабз шаҳридаги  “Олчазор Азия” савдо комплексида ёнғинга қарши тарғибот тадбирлари ўиказилди, тадбир давомида у ерда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ва фуқароларга ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари ва ёнғин содир бўлганда ёнғинни қай тарзда бартараф этиш ва тўғри ҳаракатланишлари бўйича амалий кўргазмалар ёрдамида тушунчалар берилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар бермоқда. 

Тадбирда Шаҳрисабз шаҳрининг тезкор хизматлари, яъни фавқулодда вазиятлар, тез тиббий. газ ва электр корхоналари  ходимлари иштирок этди.

Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Косон туманидаги  Педагогика касб-ҳунар коллежида ўқувчи ва талабаларга ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллаш, ёнғинларнинг олдини олиш ва ёнғин чоғида тўғри ҳаракат қила олишни ўргатиш билан бирга Қашқадарё вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва Косон туман ЁХБ ходимлари ва тегишли ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида ёнғинга қарши тарғибот тадбирларини  олиб боришди.

Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

 Худди шундай тадбирлар, туманнинг бошқа масканларида ҳам ўтказилиши билан бирга, маҳалла ҳудудидаги хонадон эгаларига ёнғин хавфсизлиги қоида талабларига риоя этишлари бўйича йўриқномалар  берилди.

Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид