Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суперлигада илк истеъфо юз берди
Бугун, 7 апрель куни «Сўғдиёна» раҳбарияти навбатдан ташқари йиғилиш ўтказди, деб хабар беради Sports.uz.
Йиғилиш давомида жамоанинг қониқарсиз натижалари муҳокама қилинди. Маълумки, мавсум бошидан буён жамоа бор йўғи 1 очкони қўлга киритди. Рақиблар дарвозаси атиги 1 маротаба ишғол қилинди. Шундан келиб чиқиб, жамоа раҳбарияти Александр Мочиновни «Сўғдиёна» бошқарувига лойиқ эмас деб ҳисоблаб, истеъфога чиқарди.
Манбанинг маълумотига кўра, «Сўғдиёна» клубида молиявий томондан хеч қандай муаммо йўқ. Мураббийлар штаби ва барча футболчиларнинг ойлик маошлари ўз вақтида берилмоқда.
Жамоа эртадан «Навбаҳор»га қарши тайёргарликни бошлайди. Тез орада янги бош мураббий номи эълон қилинади.
Мавзуга оид
15:05 / 12.08.2023
Фарғонадаги ўйинда дам солинган «муқаддас сув» можароси: Митрович нега жазавага тушди?
14:11 / 12.08.2023
Фарғонада сербиялик дарвозабон ёш болаларни сўкди, ўйиндан кейин ҳакамларга «бакалажка» отилди
17:06 / 31.07.2023
Бошкович собиқ клубини енгди, россиялик мураббийда омадсиз дебют – фотожамланма
18:58 / 26.01.2023