Жаҳон | 23:40 / 08.04.2018
10455
2 дақиқада ўқилади

Британияликларни Скрипаль заҳарланган моддадан баланд панжаралар билан ҳимоя қилишмоқчи

Британиянинг Солсбери шаҳри маъмурияти Сергей Скрипаль ва унинг қизи заҳарланиши билан боғлиқ жойлар атрофида баландлиги 3 метрлик панжаралар қурмоқчи. Бу ҳақда The Mail on Sunday нашри манбаларга иқтибос келтирган ҳолда ёзди.

Гап Скрипаллар “Новичок” моддаси таъсири оқибатида ўзларини ёмон ҳис қилишларидан олдин бўлган жойлар ҳақида кетмоқда. Бундан ташқари, Скрипаль яшаган Солсберидаги уй бузиб ташланади. Таъкидланишича, уйни бузиб ташлаш уни “Новичок” изларини қидириш мақсадида текширишдан осонроқдир.

Шунингдек, Скрипаллар боғда ҳушларини йўқотишлари олдидан бўлган Zizzi ресторани ва The Mill паби ҳам бузиб ташланиши эҳтимоли мавжуд.

Скрипаллар 4 март куни хиёбонда ҳушсиз топилишган. Лондон уларни “Новичок” номли асаб-фалажловчи газ билан заҳарланишганларини эълон қилган.

Ушбу модда собиқ полковник ва унинг қизи организмига қандай йўл билан киргани номаълум.

Нашрнинг ёзишича, модда газ эмас, балки гель шаклида қўлланган. Маълум қилинишича, Скрипалнинг уйи эшиги дастагига гель суртиб қўйилган. Сергей Скрипаль дастакни биринчи бўлиб ушлагани сабабли модданинг катта қисми унинг қўлида қолган. Юлия Скрипаль отасидан кейин дастакни ушлагани сабабли камроқ жабр кўрган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид