Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон почтаси»дан янги хизмат тури — «Тезкор почта»
Ўзбекистон миллий почта алоқаси оператори — «Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан доимий равишда аҳоли талабларини максимал даражада қондириш мақсадида янги хизмат турларини амалга жорий этиш бўйича тегишли ишлар олиб борилади.
Республикамиз почта бозори конъюнктурасини ўрганиб чиққан ҳолда ҳамда мижозлардан тушаётган талабларни инобатга олиб «Ўзбекистон почтаси» АЖ «Тезкор почта» янги хизмат турини жорий қилди, деб хабар бермоқда жамият ўзининг расмий сайтида.
Жорий йил 10 апрелдан «Тезкор почта» хизмати доирасида почта жўнатмаларини қабул қилиш ва етказиб бериш учун республика бўйича 15 та почта алоқаси объектлари тасдиқланган. Улар Нукус шаҳри ҳар бир вилоят марказида биттадан, шунингдек Тошкент шаҳрида иккита ва Қўқон шаҳридаги амалиёт залларида жойлашган.
«Тезкор» почта орқали 1 кг.гача бўлган посилкалар учун ер усти транспортида жўнатиш 7000 сўмни, кейинги ҳар килограммгача бўлган жўнатма учун қўшимча тўлов 2000 сўмни, ҳаво транспортида эса шундай тўлов мос равишда 7000 ва 4000 сўмни ташкил этади.
Ҳужжатларни жўнатиш 0,5 килограммгача бўлса ер усти транспортида 5000, авиатранспортда 5500 сўм, 0,5 килограммдан 1,0 килограммгача бўлган вазнда мос равишда 7000 ва 8000 сўмни ташкил этади.
Айтиш керакки, шаҳарлар ўртасидаги масофага нисбатан жўнатмаларни етказиб бериш учун 8 соатдан 48 соатгача бўлган назорат вақти белгиланган.
Мавзуга оид
18:32 / 10.11.2023
ЙҲХХ жарималарни юбораётган почта хизматига 37 млрд сўм қарзини тўламаган
17:55 / 02.08.2022
Наманганда почта хизмати мансабдорлари 529 млн сўмни талон-тарож қилишган
19:54 / 05.10.2020
Почта жўнатмаларини якуний манзилга етказиб бериш йўлга қўйилади. Президент почта тизимини ислоҳ қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди
14:49 / 01.10.2020