Жамият | 18:52 / 17.04.2018
9134
2 дақиқада ўқилади

Хушхабар: Сарваржон даволаниш учун Москвага учиб кетди

Эсингизда бўлса, kun.uz сайтимиз орқали ҳар 3 ойда бир жарроҳлик амалиёти ўтказадиган Сарваржон ҳақида хайрия акциясини эълон қилган эдик.


Сарваржонга жиддий тиббий текширувлардан сўнг, «папиллома» ташхиси қўйилган эди. Бунда томоқда, ҳиқилдоқ қисмида ўсимта ўсади. Бир йилда 3 мартагача жарроҳлик амалиёти ўтказилиб келинган эди. Мутахассис маслаҳати билан вояга етгунча унинг томоғидаги ўсимтанинг ўсишини кечиктирадиган даволаниш зарурлиги айтилган эди. Хорижда ўтказиладиган жарроҳлик амалиёти учун яхши инсонлар қилган эҳсонлари туфайли орадан бир ой ўтиб етарли маблағ тўпланди. Аллоҳ улардан рози бўлсин. Сарваржон Москвага даволаниш учун онаси билан учиб кетди. Дуода бўлайлик. Аллоҳ шифо берсин.

«Барчангизга раҳмат! Бизга қилган эҳсонларингиз Аллоҳдан қайтсин. Ажрини берсин. Худо хоҳласа биз даволаниб дардимизни Москвага ташлаб келамиз. Минг бор раҳмат»-деб она-бола Россия федерациясига учиб кетдилар.

Азизлар, қўлларимизни дуога очиб Сарварбекнинг жарроҳлик амалиёти яхши ўтишини Яратгандан сўрайлик.

Мавзуга оид