Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААда дунёдаги илк Hyperloop тижорий қурилмаси қурилади
Hyperloop Transportation Technologies (HTT) 18 апрелда Абу-Дабидан бўлган девелопер Aldar Properties билан БААда дунёдаги илк тижорий қурилмасини қуриш бўйича келишувни имзолади.
Келишувга кўра, HTT Абу-Даби ва Дубай амирликлари чегарасида қурилмани, Дубайда “ЭКСПО-2020” кўргазмаси майдончаси яқинида инновацион ва туристик марказлар қуради. Қурилиш бир неча босқичда ўтади ва 10 кмлик қурилманинг иншоотини қуришдан бошланади. Бу қурилма кейинчалик БАА бўйлаб ва мамлакат ташқарисигача узайтирилади.
Келишув БААда дунёдаги илк Hyperloop тижорий қурилмасини қуриш учун асос яратади. Ундан мақсад Абу-Даби, Ал-Айн, Дубай ва Саудия Арабистонидаги Ар-Риёдни боғлашдан иборат.
Футуристик капсула-вагонлар махсус қувурлар орқали 1100 км/соат тезликкача Expo-2020 ўтадиган майдонгача ҳар 10 сонияда ҳаракатланади ва бир йўналишда бир соатда 15 минг кишини ташишни таъминлайди.
Абу-Даби ва Ал-Айн ўртасидаги трасса тайёр бўлгандан кейин бу икки шаҳар орасидаги 150 кмлик масофани 8-12 дақиқада босиб ўтиш мумкин бўлади.
Видео: Дубайдаги товушдан тез ҳаракатланувчи поезд қандай ишлайди?
Мавзуга оид
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази
03:00 / 08.05.2025