Ўзбекистон | 09:11 / 21.04.2018
8917
3 дақиқада ўқилади

Тошкент давлат аграр университети делегацияси Россия олийгоҳларида бўлди

Россия Федерациясининг қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва уларнинг тажрибасини Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасаларида жорий этиш мақсадида Тошкент давлат аграр университети ректори Б.Сулаймонов бошчилигидаги делегация Россия Федерациясига 13-19 апрель кунлари ташриф буюрди.

Делегация Волгоград, Саратов, Қозон, Кубан, Ставрополь ва К.А.Тимирязев номли Россия давлат аграр университетларида бўлди.

Фото: Тошкент давлат аграр университети
Фото: Тошкент давлат аграр университети
Фото: Тошкент давлат аграр университети

Делегация ташрифи давомида университетларнинг қабул тизими, давлат таълим стандартлари, ўқув режалари, профессор-ўқитувчиларнинг малака ошириш тизимини батафсил ўрганди.

Ташриф давомида Россия Федерациясининг ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 9 та “Англашув меморандуми” ва 5 та “Йўл харитаси” имзоланди.

Имзоланган ҳужжатлар доирасида қуйидаги натижаларга эришилди:

  1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасаларидан жами 130 нафар талабанинг турли йўналишлар бўйича ишлаб чиқариш амалиётларини Россия Федерациясининг ушбу қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасалари базаларида ўтказиши келишилди.
  2. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасаларидан, жами 45 нафар профессор-ўқитувчини Россия Федерациясининг ушбу қишлоқ хўжалиги университетларида малакасини ошириши режалаштирилди.
  3. Россия Федерациясининг ушбу қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасаларининг юқори малакали педагог ходимларини 28 нафари билан шартномалар имзоланди ҳамда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасаларида махсус фанлардан маъруза ўқишлари келишилди.
  4. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасаларининг жами 10 нафар битирувчи талабани тор магистратура мутахассисликлари бўйича Россия Федерациясининг ушбу қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасаларига ўқишга юборилиши режалаштирилди.
  5. Ушбу Россия қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасаларининг етакчи профессор-ўқитувчилари иштирокида онлайн маъруза ва вибинарлар ташкил этиш, адабиётлар фондидан фойдаланиш мақсадида ахборот-ресурс марказлари билан электрон алмашинувни жорий этиш, тор ихтисосликлар бўйича илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда олиб бориш, илмий-тадқиқот ишларнинг натижаларини “импакт-фактор”га эга бўлган илмий журналларда ҳамкорликда чоп этишга келишилди.
  6. Россия Федерацияси ушбу қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасалари билан Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасалари ўртасида таълим йўналишлари бўйича икки томонлама диплом бериш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш режалаштирилди.
  7. Россия Федерацияси ушбу қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасаларида таълим олаётган 100 га яқин талабанинг Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасалари базаларида ва кадрлар истеъмолчилари ҳисобланган корхона ва ташкилотларда ишга жойлаштиришга кўмаклашишга келишилди.
Фото: Тошкент давлат аграр университети
Фото: Тошкент давлат аграр университети
Фото: Тошкент давлат аграр университети
Фото: Тошкент давлат аграр университети

Мавзуга оид