Спорт | 18:30 / 23.04.2018
9456
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик ёш боксчилар халқаро турнирда иштирок этмоқда

22 апрель куни Таиланд мезбонлик қилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иккинчи кун баҳслари ўтказилди.

Ўзбекистон бокс федерацияси хабар беришича, Содирбек Камолмирзаев (49 кг) - Хитой Тайпейи вакили Лу Чиа Хаога қарши рингга чиқиб, ғалаба қозонган. Ўзбекистонлик ёш боксчи биринчи раунднинг ўзида рақибини икки марта нокдаунга туширган ва муддатидан олдин ғалабага эришган.

Ўзбекистоннинг 52 кг вазн тоифасидаги вакили Самандар Холмуродов - Хан Жин Чол (КХДР)га қарши рингга кўтарилиб, йирик ҳисобда устун келган, 56 кг вазн тоифасидаги Абдумалик Халоқов эса рақиби филиппинлик Ямар Аутуак рингга чиқишдан бош тортгани туфайли жангсиз кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритган.

60 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган Рамазон Зиятов қирғизистонлик Умар Қувончбек Улуга имкониятни бой бериб қўйган, 64 кг вазн тоифасидаги Халимбек Ўтегенов қозоғистонлик Талгат Шаикенга ютқазган.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси
Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси
Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси
Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси
Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Бугун бўлиб ўтадиган учинчи кунги беллашувларда қизлар рингга кўтарилади.
54 кг: Мафтуна Файзуллаева - Аизада Еслиямгали (Қозоғистон)
75 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Надежда Рябатес (Қозоғистон)
51 кг: Хурсандой Холматова - Киттия Нампаи (Таиланд)

Мавзуга оид