Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нарпай каналига оқаётган оқова сувлар бартараф этилади — Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги
Ёдингизда бўлса сайтимизда 17 апрель куни «Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ: Нарпай каналига нажосат оқизилмоқда» сарлавҳаси остида Каттақўрғон шаҳридан оқиб ўтувчи Нарпай каналига шаҳар аҳолиси ва корхоналарининг оқова сувлари ташланаётгани ҳақида танқидий лавҳа ва мақола эълон қилган эдик.
Ушбу лавҳа юзасидан таҳририятимизга Каттақўрғон шаҳар ҳокими М.Ҳошимов имзоси билан жавоб хати келди.
Шаҳар ҳокимининг хатида ҳақиқатдан ҳам лавҳада кўрсатилган камчиликлар ва муаммоли ҳолатлар мавжудлиги таъкидланиб, уларни бартараф этиш юзасидан шаҳарда ишчи гуруҳ тузилгани, ишчи гуруҳга муаммони бартараф этиш учун шаҳар ҳокимлигидан зарур маблағлар, техникалар ва ишчи кучи ажратилгани баён қилинган.
Шаҳар ҳокимининг таҳририятимизга йўллаган хатида ишчи гуруҳ мажлиси баённомаси ва муаммоли ҳолатларни бартараф этиш юзасидан бошланган ишлардан фотосуратлар ҳам илова қилинган.



Мавзуга оид
12:07 / 15.04.2025
Ичимлик суви ва канализация: рақамлар яхшиланяпти, лекин улар қанчалик ҳаққоний?
12:20 / 06.03.2025
Кўчангиз асфалт қилинмаган, ичимлик суви ва канализация йўқми? Бу ҳақда Telegram орқали хабар беринг
15:50 / 19.03.2024
“Ҳидига чидаб бўлмаяпти”: Ўрта Чирчиқда меҳмонхонанинг канализацияси ариққа оқизилмоқда
11:09 / 17.03.2024