Ўзбекистон | 19:09 / 11.05.2018
12513
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон байроғи Туркий кенгашнинг Истанбулдаги қароргоҳида ўрнатилади

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон туркий тилдаги давлатлар ҳамкорлиги Кенгаши фаолиятини (Туркий кенгаш) ижобий баҳолайди ва ушбу тузилма доирасида иқтисодиёт, савдо, транспорт, юк ташувлари ва туризм каби соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр, деб хабар бермоқда «Анадолу» агентлиги.

«Ўзбекистон байроғи Истанбулдаги Туркий кенгаш қароргоҳида ўрнатилди. Бу, албатта, Тошкентнинг Туркий кенгаш фаолиятида фаол иштирок этишга тайёрлигидан далолатдир», - дея қайд этиб ўтишган Ўзбекистон ТИВдан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған билан қўшма матбуот анжуманида Тошкент Туркий кенгашга киришга тайёрлиги ҳақида маълум қилганди. Ўзбекистон президенти Тошкент Туркий кенгашнинг Бишкекдаги саммитида иштирок этишини хабар берган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид