Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА Ҳиндистондаги стратегик нефть омборига илк юкни юборди
БАА Ҳиндистоннинг ғарбидаги Мангалорда жойлашган стратегик нефть омборига ушбу давлат буюртмаси билан нефть ортилган илк танкерни юборди. Бу ҳақда БААнинг WAM ахборот агентлиги маълум қилди.
Танкер ўз бортида 2 млн баррель нефть олиб кетмоқда. Умумий ҳисобда БАА Ҳиндистоннинг стратегик нефть захиралари сақланувчи ушбу омборга 5,86 млн баррель нефть юборади.
Маълум қилинишича, Абу-Дабининг миллий нефть компанияси (ADNOC) Ҳиндистоннинг стратегик нефть захираларига қўйилган илк хорижий ҳамкор бўлди. Тегишли келишув февралда имзоланган.
Таъкидланишича, БАА нефть захиралари Ҳиндистоннинг энергетик хавфсизлигини таъминлашда ёрдам беради ҳамда ADNOC’га маҳаллий бозорга нефтни қулайроқ етказишга имкон беради.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025