Ўзбекистон | 14:50 / 14.05.2018
17804
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда президент ташаббуси билан янги концепция ишлаб чиқилмоқда

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш Концепцияси ишлаб чиқилмоқда.

Республика аҳолисининг қарийб 60 фоизини ёшлар ташкил қилади. Бу Ўзбекистонни тараққиётнинг мутлақо янги даражасига олиб чиқишга қодир бўлган улкан ижодий ва интеллектуал салоҳиятдир.

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг тикланиши ва ривожланишини қўллаб-қувватлаш, ўз ижодий салоҳиятини жамият равнақи йўлида амалга ошириши учун зарур ижтимоий-иқтисодий, ташкилий шарт-шароитларни яратишга қаратилган.  

Сиз ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш Концепцияси шакллантиришда бевосита иштирок этиш имкониятига эгасиз.

Фикр-мулоҳаза, ғояларни yoshlar@devon.uz электрон манзилига юбориш мумкин. 

 

Мавзуга оид