Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура акцияларга боғлиқ фирибгарликни фош этди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида, фуқаро О. ўзини Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасида ишлашини айтиб, “Ўзпахтасаноат” АЖнинг акцияларини товар-хомашё биржасидан олиб беришни ваъда қилиб, фуқаро Ж.дан 12 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокуратура GM-Uzbekistan’га 1400 доллар эвазига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушлангани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025