"Педагогларнинг паст иш ҳақи бу касбнинг жозибасини йўқотди" - МТМ вазири
Педагогларнинг паст иш ҳақи мактабгача таълим муассасаси (МТМ) тарбиячиси касбининг жозибадорлиги йўқолишига олиб келди ва бу МТМлар фаолияти ривожига тўсқинлик қилди. Мактабгача таълим муассасаси вазири Агрепина Шин Ўзбекистон президентининг Facebook'даги саҳифасида тақдим этилган интервьюда шундай баёнот берди.
"Педагогларнинг 1991 йилдан буён бирор марта базавий тариф ставкаси кўтарилмаган паст иш ҳақи МТМ тарбиячиси касбининг жозибадорлигини йўқотди. Бунинг натижасида кадрлар танқислиги муаммоси келиб чиқди ва бу МТМ фаолияти сифатига таъсир қилмай қолмади. Кадрларнинг базавий тайёргарлиги, уларнинг малакасини ошириш, озиқ-овқат ва тиббий ёрдам билан боғлиқ вазият талабга жавоб бермас эди", - дейди Агрепина Шин.
Унинг сўзларига кўра, 1991 йилдан 2017 йилга қадар Ўзбекистондаги мактабгача таълим муассасалари (МТМ) сони деярли икки бараварга қисқарган. Шу билан бирга, демографик тенденциялар билан кескин номутаносиблик ҳамда МТМлар инфратузилмасидаги муаммолар юзага келган. Бу нафақат қамров бўйича, балки МТМ ривожига ҳам тўсқинлик қилган. Юқоридаги муаммоларнинг бари Мактабгача таълим муассасалари вазирлигининг ташкил этилишига сабаб бўлган.
Мавзуга оид
12:02 / 10.02.2024
Давлат боғчаларида педагогларнинг ҳафталик иш юкламаси қанчалиги маълум қилинди
18:24 / 29.12.2022
«Дарс соатлари қайта кўриб чиқилиши яхши бўлди» – президент билан учрашган ўқитувчи
11:04 / 06.05.2021
Таълим сифати паст мактабга бориб ишлайдиган педагогларга бир марталик ёрдам пули қачон берилади?
16:31 / 24.04.2021