Иқтисодиёт | 12:52 / 28.05.2018
31702
2 дақиқада ўқилади

Иқтисодиёт вазири 15 трлн сўмлик янги дастур ҳақида маълум қилди

Ўзбекистонда беш йиллик «Обод маҳалла » дастури қабул қилинади, у шаҳарларнинг қиёфасини ўзгартириши керак. Бу ҳақда иқтисодиёт вазири Ботир Хўжаев маълум қилди.

Ботир Хўжаев
Фото: Халқаро Пресс-клуб

«Яқин кунлар ичида янги дастурни кўрасизлар. У «Обод маҳалла» деб аталади», - деди Хўжаев Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги халқаро конференцияда.

Дастурга харажатлар 12-15 триллион сўмга баҳоланмоқда, дея таъкидлаб ўтган вазир.

Унинг сўзларига кўра, дастур мамлакат саноат ишлаб чиқаришининг қарийб 54%ни ташкил этаётган асосий 30 шаҳарнинг «ташқи қиёфасини янгилаш»га қаратилган.

«Қабул қилинадиган тадбирлар аҳоли турмуш даражасини юксалтиришга хизмат қилиши керак», - деди Хўжаев.

Ўзбекистонда «Обод қишлоқ» номи остида шу каби дастур амалга оширилмоқда. Аввало, у узоқ аҳоли пунктларидаги ҳаёт шароитларини яхшилашга қаратилган. Масалан, 2018 йилда мамлакатнинг 174та туманидаги 368 маҳалла ҳудудларини комплекс янгилаш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилган.

Мавзуга оид