Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимпиада-2022 кутилмаган ташаббус билан ўтказилиши мумкин
Хитойнинг Пекин ва Тяньцзинь шаҳарлари, шунингдек, Хэбэй провинцияси соғлиқни сақлаш идоралари шу ҳафта махсус қўшма акцияни ишга туширди. У Хитойда 2022 йилда бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида чекишга қарши муҳитни яратишга қаратилган.
Пекин Касалликларни назорат қилиш ва профилактикаси маркази ҳузуридаги чекиш билан кураш бўлими мудири Дуань Цзялининг "Бэйцзин цинняньбао" газетасига айтишича, "Пекин ва Хэбэй тамаки чекиш билан кураш бўйича таълим дастурларини ривожлантириш ҳамда тарқатиш, чекишга қарши муҳитни яратиш учун аниқ стандартларни шакллантириш, тегишли қонунлар ва қоидаларга қатъий амал қилинишини назорат этиш бўйича биргаликда ишлайди".
Унинг сўзларига кўра, чекишдан холи Олимпиадани ўтказиш учун тўртта стандарт бор, "биринчидан, барча Олимпия объектларида чекиш тақиқланиши керак, бунда Олимпия қишлоғи атрофидаги ресторанлар ҳамда барлар қамраб олиниши лозим, иккинчидан, барча объектларда исталган тамаки маҳсулотининг сотуви тақиқланиши шарт, учинчидан, барча табло ва экранларда Ўйинларни тамакидан холи ўтказиш сиёсати ҳақида маълумотларни жойлаштириб бориш зарур, ҳамда тўртинчидан, биронта ҳам тамаки компанияси Олимпиада ҳомийсига айланиши керак эмас".
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025