Жаҳон | 22:41 / 02.06.2018
59186
2 дақиқада ўқилади

Бир эркак хотинини дўппослаётган бошқа эркакни бир “калла қўйишда” ағдарди (видео)

Истанбулда ўткинчи эркак бошқа эркак томонидан кўчада дўппосланаётган аёлнинг ёнини олди. Бу ҳолат кузатув камерасида қайд қилинган. Кейинроқ маълум бўлишича, аёлга қўл кўтарган эркак аёлнинг ўз эри бўлган.

Видеодаги эркак ажрашиш бўйича суд жараёнидан кейин рафиқасини қўлидаги қоғоз ўрам билан кўчада ура бошлаган. Шунда ўткинчи эркаклардан бири вазиятга аралашиб, югуриб келиб эркакка боши билан зарба берган. Бунинг натижасида зўравон эр ерга ағдарилиб тушган. Аёлнинг ёнини олган 29 ёшли эркак Эмре Деребаший зўравонни хавфсизлантиргач, воқеа жойига полиция чақиртирилган. 

“Эркак полицияга рақифасини урмаганини, рафиқаси эса ерга атайлаб йиқилиб тушганини айтган. Эркак уни урганим учун менинг устимдан полицияга арз қилган. Полиция эса уни қўйиб юбориб, мени сўроқ қилди. Бу ҳолат мени ҳаммасидан кўпроқ ранжитди”, деб айтган Деребаший. Унинг тан олишича, у эркакни рафиқасини калтак билан уряпти, деб ўйлаган. Деребаший ҳеч нарсадан афсусдамаслигини ва агар яна шундай вазият устидан чиқиб қолса, ҳеч иккиланмай яна шундай йўл тутган бўлишини айтган.

Мавзуга оид