Шаҳзоданинг операциясига бирозгина маблағ етмаяпти, ҳаммамиз бирлашайлик!
Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи Муқаддам Халиловадан таҳририятимизга мурожаат келиб тушди.Мурожаатда у 12 ёшли ногирон қизи Шаҳзоданинг даволаниши учун яхши инсонларнинг мурувватига муҳтож эканлигини билдирган.
Биз Муқаддамхон яшаётган уйга бордик. Ёшлигида ўзи ҳам юрак пороги бўйича операцияларни бошдан кечирган айни пайтда икки фарзанди билан турмушидан ажралган, ҳеч жойда ишламайдиган Муқаддамхон укасининг уйида икки фарзанди билан яшаб турибди. Тўнғич қизи мактаб ўқувчиси. 12 ёшга кирган, лекин кўринишидан 6-7 яшар болани эслатадиган кичиги — Шаҳзода оғир дардга дучор бўлган.
Онасининг айтишича, Шаҳзодани 2 яшарлигида йиқитиб қўйишади. Ўшандан кейин тилга кирган ва юриб кетган қизалоқнинг соғлиғи аста-секин орқага кета бошлайди. Айни пайтда у ўтира олса-да, гапира олмайди. Ўзини нималар қийнаётганини билдира олмайди.
Онаси Муқаддамхоннинг айтишича, врачлар яхшилаб даволаб, қизини оёққа қўйиш мумкинлигини айтишган, бироқ бунинг учун унда мутлақо шароит йўқ. Эри қарашмайди. Ўзи ишламайди, ўша ногирон қизининг нафақасигагина кун кўришади, укаси рўзғорга қарашиб туради. Лекин укасининг шароити ҳам мақтагулик эмас.
Бу оиланинг дардига фақатгина эзгу ниятдаги юртдошларимизнинг кўмаги билан малҳам бўла оламиз. Биз саховатпеша юртдошларимиздан муштипар онага ва унинг ногирон жигарбандига баҳоли қудрат ёрдам қўлларини чўзишларини сўраймиз. Улар айни пайтда Россияда ва операция учун етарли маблағ тўпланиши кутишмоқда.
Онаси Муқаддам Халилованинг номига очилган пластик карточка:
Click/PayMe: 8600 0417 8475 9327
XALILOVA MUKADAM
СБЕРБАНК (Master Сard): 5336 6900 2695 7417
Телефон: (90) 601-40-48, + 7 (966)198-12-94
Мавзуга оид
22:14 / 14.08.2024
Янги Зеландияда 300 дан ортиқ оилага таркибида ўлимга олиб келувчи метамфетамин бўлган конфетлар тарқатилди
12:33 / 27.01.2023
"Болаларим тўшакка михланиб қолишидан қўрқаман" — икки фарзанди оғир хасталикка чалинган она изтироби
11:58 / 30.12.2022
“Онам учун жигаримни бераман”— фарзандлари учун яшашга куч топаётган она ўкинчи
12:20 / 16.12.2022