Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абитуриентлардан ОТМга ҳужжатлар 16 июндан бошлаб қабул қилинади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 11 июнь кунидаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори билан 15 июнь дам олиш куни сифатида белгиланганлиги сабабли абитуриентлардан олий таълим муассасаларига ҳужжатлар 16 июндан бошлаб қабул қилинади. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.
Аввалроқ, қабул жараёни 15 июндан 15 июлга қадар давом этиши белгиланган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил ташкил этилиши режалаштирилган ОТМ қабул тест натижалари онлайн эълон қилинади. Тест синовлари кундузги, махсус сиртқи ва кечки (сменали) таълим шакли учун ҳар йили 1 августдан 15 августгача бўлган муддатда, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади. Биринчи смена соат 08:00 да, иккинчи смена соат 15:00 да бошланади.
Тест топшириқларини бажариш учун 30 та тест топшириғига 1 соат, 60 та тест топшириғига 2 соат, 90 та тест топшириғига 3 соат вақт белгиланади. Бунда эътибор бериш керакки, бу вақт жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга берилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кимлар тест имтиҳонларидан озод этилиши ҳақида маълумот берилганди.
Мавзуга оид
14:59 / 27.07.2024
Имтиҳонда антиқа ҳодиса: абитуриентга тез ёрдам ходими орқали телефон киритилди
10:49 / 27.07.2024
Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш бошланди
14:00 / 25.07.2024
“Абитуриентларга ҳуқуқ фанидан тушган саволлар ишчи гуруҳ тузиб ўрганиб чиқилади” — ТДЮУ ректори
19:47 / 24.07.2024