Иқтисодиёт | 18:34 / 27.06.2018
59181
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон 1,3 млрд долларлик олтин экспорт қилди

Фото: AP/ Mike Groll

Биринчи чоракда тўлов баланси методологияси бўйича товарлар экспорти 2,9 млрд долларга тенг бўлди, товарларнинг импорти эса - 3,6 млрд доллар. Бундан Марказий банк маълумотлари дарак беряпти.

Товарларни импорт қилиш ҳажмидан ортиш тадбиркорларнинг иқтисодиёт норасмий секторидан банк секторига ўтиши, шунингдек, хорижий валютадаги кредитлар ҳисобидан корхоналар ишлаб чиқариш қувватларининг кўпайиши билан боғлиқ.

Товарлар экспортининг умумий ҳажмида олтин - 1,3 миллиард доллар ва газ кўпроқ улушга эга бўлди - 487,2 миллион доллар. Уларнинг экспортдаги умумий улуши 61 фоизни ташкил этди.

Шу тариқа, халқаро бозорларда шаклланган олтин ва газ баҳоси мамлакатнинг умумий экспортига сезиларли таъсир кўрсатмоқда, Швейцария эса асосий экспорт мамлакатига айланди.

Мавзуга оид