Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испаниялик ихтирочи VAR тизими учун ФИФАдан катта маблағ ундирмоқчи
Испаниялик ихтирочи Франсиско Лопес ҳакамларга видео-ёрдам тизими (VAR) туфайли ФИФА билан судлашмоқчи.
Лопес фикрига кўра, такрорий видеолавҳалардан фойдаланиш фикри айнан ундан чиққан. 1999 йили у Испания таълим ва маданият вазирлигига «XXI аср футболи: ҳакамлар учун келажак технологиялари» лойиҳасини тақдим қилган.
«Мен тасаввур қилган нарсалардан ҳозир фойдаланилмоқда. Буни 1999 йили ҳам амалга ошириш мумкин эди», – деб баёнот берди Лопес.
Аввалроқ, у Испания қироллиги футбол федерацияси ва ФИФАга хат йўллаб, ўз технологиясидан фойдаланмасликни талаб қилган эди. Энди эса товон пули сифатида 15 миллион евро сўрамоқда.

Мавзуга оид
20:46 / 25.03.2025
Блаттер ва Платини молиявий фирибгарлик иши бўйича яна оқланди
21:00 / 12.03.2025
ФИФА Жаҳон Кубогини ислоҳ қилиб, иштирокчилар сонини 64 тага етказмоқчи
14:44 / 17.12.2024
ФИФА Украина харитасини Қримсиз кўрсатганидан «афсусда»
20:53 / 11.12.2024