Жамият | 22:50 / 03.07.2018
6669
2 дақиқада ўқилади

Андижон ИИБ: бошпанасиз қолганлар соғлом ҳаётга қайтарилмоқда

Жорий йилнинг 3 июль куни Андижон вилоят ИИБ ташаббуси билан Андижон шаҳрида ички ишлар органлари, шаҳар ҳокимлиги, прокуратура, солиқ, маъмурий ишлар бўйича суд, соғлиқни сақлаш ва бошқа мутасадди ташкилотлар, кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда секторлар кесимида ишчи гуруҳлар тузилди. Андижон шаҳрида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, хусусан, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни аниқлаш, реабилитация қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш, уларни соғлом турмуш тарзига қайтариш бўйича қатор профилактик ишлар амалга оширилди. 

Фото: Андижон ИИБ

Жумладан, шаҳар ҳудудида ўтказилган тадбирлар натижасида 152 нафар ижтимоий ва моддий ёрдамга муҳтож, тиламчилик билан шуғулланаётган шахс, шунингдек, 16 нафар муайян яшаш жойига эга бўлмаган фуқаро аниқланди. Уларни соғлом турмуш тарзига кайтариш мақсадида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар рўйхатлари тузилиб, ички ишлар органлари, соғлиқни сақлаш ходимлари, бандлик  маркази ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тегишли чора тадбирлар белгиланди.

Фото: Андижон ИИБ
Фото: Андижон ИИБ
Фото: Андижон ИИБ

 Уларнинг натижасида бу тоифадаги шахсларнинг 107 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди, 16 нафар фуқаро эса реабилитация марказига жойлаштирилди.

Фото: Андижон ИИБ
Фото: Андижон ИИБ
Фото: Андижон ИИБ

Ҳозирда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни соғлом турмуш тарзига қайтаришга доир ишларни жадаллаштириш мақсадида меҳнатга лаёқатли шахсларнинг бандлигини таъминлаш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид