Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нефть нархи 150 долларгача қимматлашиши мумкин – Bloomberg
Геологик қидирув ишларига сармоялар киритилишининг камайиши нефть нархининг кескин, эҳтимол бир баррели учун 150 долларгача кўтарилишига олиб келиши мумкин. Бунинг юз бериши мумкинлигига Sanford C.Bernstein & Co компанияси мутахассислари йўл қўйишмоқда, деб хабар бермоқда Bloobmerg.
Охирги йилларда жаҳон бозорида нефть таклифи ортиб кетгани сабабли нефть қазиб олиш саноатининг “етарлича молиялаштирилмаганлиги” юзага келган ва геологик қидирув ишлари энг паст даражагача тушиб кетган.
“Сармоя киритилишини қисқартириш ва дивидендлар оширилишига эришмоқчи бўлган нефть компаниялари бошқарувчилари нефть саноатининг етарлича молиялаштирилмаганидан пушаймон ейишлари мумкин. Нефтнинг жаҳон бозорига етказилишининг ҳар қандай қисқартирилиши нархларнинг ўта қимматлашишига олиб келади. Эҳтимол нефть нархи 2008 йил бир баррели 150 долларга яқин бўлгандагидан ҳам ошиши мумкин”, деб айтганлар мутахассислар.
6 июлда Brent навидаги нефть нархи 76,78 долларни ташкил қилган. 2017 йил давомида унинг нархи деярли 60 фоизга ошган.
Мавзуга оид
17:35 / 30.04.2025
Трамп жаҳонда нефть нархининг сўнгги йиллардаги энг катта пасайишига сабаб бўлди – ОАВ
21:41 / 17.04.2025
Чехия Россия нефтига қарамликдан қутулганини эълон қилди
20:44 / 07.04.2025
Кремль нефть бозоридаги «ўта нотинч» вазиятдан хавотир билдирди
13:40 / 08.02.2025