Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙҲХХ ходимлари йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар ҳисобига рағбатлантириб борилади
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳузурида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси ташкил этилди.
Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан солинадиган ва Ички ишлар вазирлигининг Моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа ҳаракатлар махсус жамғармасига тушадиган жарималар суммасининг 10 фоизи Жамғарма маблағларини шакллантириш манбаи этиб белгиланди.
Жамғарма маблағларидан фақат Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини ҳар ой пул билан мукофотлаш учун фойдаланилади.
Мавзуга оид
19:37 / 30.12.2024
Фарғонада ЙПХ машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди
13:46 / 14.11.2024
Сирдарёда ҳайдовчидан пора олган ЙПХ ходими қамалди
11:47 / 06.10.2024
Қамчиқ довонида тўхтатилган Damas йўловчиси ўқотар қурол олиб кетаётгани аниқланди
21:27 / 25.09.2024