Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё ўйинларида уч спорт тури бўйича Корея давлатларининг бирлашган жамоаси қатнашади
Корея Халқ Демократик Республикаси ва Корея Республикаси давлатларининг учта спорт тури бўйича атлетлари келаси ой Жакартада бошланадиган Осиё ўйинларида бир жамоа сифатида иштирок этади. CGTN`нинг хабарида айтилишича, Осиё Олимпия Қўмитаси чоршанба куни ушбу қарорни маъқуллаган.
«Иккита мамлакат спортчилари Осиё ўйинлари дастуридаги 6та мусобақада ягона Корея жамоаси сифатида қатнашади.
Бу воқеа тарихда илк марта спортнинг бирлаштирувчи куч эканини намойиш қилади», - дейилади қўмита баёнотида. Шу тариқа, кореяликлар баскетбол, аждаҳо қайиғи пойгаси ва эшкак эшиш спорт турларида ягона жамоага бирлашишади.
Маълум бўлишича, мезбон Индонезия президенти Жоко Видодо Шимолий ва Жанубий Корея президентлари Ким Йонг Юн ва Мун Чже Инни Жакартада ўтадиган XVIII Ёзги Осиё ўйинлари очилиш маросимига таклиф этган.
2000, 2004, 2006 ва 2018 йиллардаги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида кореяликлар бир жамоа сифатида иштирок этишган, бироқ мусобақаларда алоҳида қатнашган. Жанубий Корея ва КХДР бирлашган аёллар хоккей жамоаси (Жанубий Кореядан 23, Шимолий Кореядан 12 нафар хоккейчи) қишки олимпиадада иштирок этганини истисно сифатида қайд этиш ўринли.
18 августдан 2 сентябргача давом этадиган мусобақада 45 мамлакатдан жами 11300 нафар атлет иштирок этади.
Мавзуга оид
18:48 / 12.02.2025
Ўзбекистон 26 йилдан сўнг қишки Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди
20:49 / 02.12.2024
МОҚ ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари-2025 мезбонлиги Ўзбекистондан олиб қўйилганига изоҳ берди
20:29 / 07.10.2023
Осиё ўйинлари кундалиги. Яна икки олтин ва янгиланган рекорд
18:46 / 06.10.2023