Жаҳон | 17:10 / 23.07.2018
4776
1 дақиқада ўқилади

Хитой пўлат бўйича янги суриштирув бошлади

Фото: REUTERS

Хитой ЕИ, Япония, Жанубий Корея ва Индонезиядан импорт қилинувчи пўлат маҳсулотига нисбатан демпингга қарши суриштирувлар бошлади. Бу ҳақда Хитой тижорат вазирлиги баёнотида айтилади.

Маълум бўлишича, суриштирувлар зангламайдиган пўлат листлари ва қизитиб чиғирланган ўрамлари, шунингдек, зангламайдиган пўлатдан ярим тайёр маҳсулотни ўз ичига қамраб олади.

Аниқлик киритилишича, расмий суриштирув идорага Хитойнинг Shanxi Taigang Stainless Steel Co компанияси баёноти келиб тушгач бошланган. Компания ҳукуматдан кўрсатилган маҳсулотга нисбатан демпингга қарши суриштирув ўтказишни сўради, уларнинг нархи арзон импорт туфайли тушиб кетган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид