Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энергия сервис шартномаси қандай тузилади?
Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2018 йилдаги 551-сон қарори билан Энергия сервис хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилдан давлат органлари ва муассасаларининг бино ва иншоотларини лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, қуриш ва фойдаланишга топширишда уларда энергия самарадор ва энергия тежамкор технологиялардан, 2022 йилдан эса уларнинг бино ва иншоотларида иссиқ сув таъминоти учун қуёш сув иситгич қурилмалари ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган энергия тежамкор лампалардан фойдаланиш шарт.
Norma’нинг ёзишича, электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ ва сувдан фойдаланишнинг энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлигини оширишга йўналтирилган хизматлар етказиб берувчи ва буюртмачи ўртасида тузилган энергия сервис шартномаси доирасида кўрсатилади. Хизматлар ҳақи энергия ресурсларининг эришилган тежаш миқдоридан келиб чиқиб тўланади. Бундай шартномаларнинг бошқа мажбурий шартлари (томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги ва ҳ.к.) ҳужжат билан белгиланган. УКХ вазирлиги предметига қараб уларнинг намунавий шаклларини тасдиқлайди.
Давлат органлари ва ташкилотлари учун энергия самарадор ва энергия тежовчи технологияларнинг ягона етказиб берувчиси Миллий энергия тежаш компанияси ҳисобланади. Яъни бу ҳолда ягона етказиб берувчидан давлат хариди амалга оширилади: махсус ахборот порталида рўйхатга олиниши лозим бўлган тўғридан-тўғри шартнома тузилади.
Энергия сервис шартномаси қуйидаги тартибда тузилади. Етказиб берувчининг сўровномаси бўйича буюртмачи – давлат органи ёки ташкилот шартнома тузилиши мўлжалланаётган объектлар тўғрисида маълумотларни (сўровномада келтирилган шаклда) тақдим этади. Буюртмачи текшириш учун кўрсатилган объектларга кириш имконини олади, сўнг ушбу объектларнинг амалдаги техник ҳолати ва иш режимларини аниқлаш учун комиссия тузади.
Етказиб берувчи маълумотларни олган кунидан бошлаб 15 кун муддатда лойиҳаолди ва/ёки лойиҳа ҳужжатларини ва офертани тайёрлаб, буюртмачига юборади. Буюртмачи оферта олинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида етказиб берувчига акцепт тўғрисида, акцептдан бош тортиши тўғрисида хабарнома ёхуд офертага келишмовчиликлар протоколини йўллайди.
Акцепт тўғрисида ёки офертани бошқа шартларда акцептлаш тўғрисидаги хабарномага асосан икки томоннинг розилиги билан улар ўртасида шартнома тузилади.
Ҳужжат 19.07.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
12:49 / 31.03.2025
Ўзбекистон президенти учта халқаро шартномани тасдиқлади
09:48 / 14.03.2025
Фойдали қазилмалар ва мудофаа соҳасида ҳамкорлик, ахборот алмашинувини кучайтириш – Ўзбекистон-Франция стратегик шериклик шартномасида нималар кўзда тутилган?
15:20 / 05.03.2025
Ўзбекистонда андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низом тасдиқланди
11:29 / 26.02.2025