Жаҳон | 08:06 / 27.07.2018
2729
1 дақиқада ўқилади

Корея яриморолида ҳарбийлар учрашуви ўтказилади

Фото: AFP

Корея яриморолида шимол ва жануб ҳарбийларининг учрашуви кутилмоқда, деб хабар тарқатмоқда Yonhap ахборот агентлиги. 

Маълум қилинишича, генераллар даражасида ташкил этилиши кутилаётган учрашув Жанубий Корея ва КХДР чегараси яқинида жойлашган Панмунчон қишлоғида бўлиб ўтади. 

Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги айни хабарни тасдиқлаб, кун тартибига киритилган масалаларга тўхталиб ўтишни лозим топмаган. 

Таъкидланишича, корейс ҳарбийлари учрашуви шу йилнинг 31 июль куни бўлиши кутилмоқда. Сўнгги марта улар июнь ойида гаплашганди. 

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид