«Манчестер Юнайтед» «Реал»ни мағлуб этди
«Манчестер Юнайтед» Халқаро чемпионлар кубоги учрашувида «Реал»ни мағлуб этди. Майамидаги (АҚШ) «Хард Роcк» стадионида кечган баҳс манкунианликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувдаги барча голлар биринчи бўлимда киритилди. Жозе Моуриньо шогирдлари беллашувнинг 27-дақиқасига келиб 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди - Алексис Санчес ва Андер Эррера гол урди. «Қаймоқранглилар» қўшиб берилган учинчи дақиқада орадаги фарқни қисқартиришди - Карим Бензема ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Манчестер Юнайтед Англия – Реал Мадрид Испания 2:1 (2:1, 0:0)
Голлар: 1:0 – 18 Санчес, 2:0 – 27 Эррера, 2:1 – 45 Бензема.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Байи, Шоу, Дармиан, Мата (Гарнер, 82), Фред(Туанзебе, 68), Перейра, Мактомини (Митчелл, 79), Санчес, Эррера, Фосу-Менса.
Реал Мадрид – Касилья (Лунин, 46), Вальехо (Начо, 77), Тео (Регилон, 46), Одриосола (Серхио Лопес, 62), Хавьер Санчес, Себальос (де Томас, 62), Вальверде (Иско, 77), Винисиус Жуниор (Оскар Родригес, 62), Льоренте(Асенсио, 77), Бэйл (Эдегор, 46; Кроос, 77), Бензема (Майораль, 46).
Мавзуга оид
12:56 / 22.09.2024
«Реал»да яна бир жароҳат, «МЮ»да омадсизлик. Кун ўйинлари
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
14:06 / 08.09.2024
«МЮ»даги учинчи мавсум: Тен Ҳагга ғолиб жамоа қуриш учун яна қанча вақт ва пул керак?
02:06 / 15.08.2024