Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат инвестиция қўмитаси 24,8 млрд долларлик лойиҳалар ҳақида ҳисобот берди
Хорижий сармоячилар билан ҳамкорликда 24,8 миллиард долларлик 243 лойиҳа ишлаб чиқилди, дея хабар берилди Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида.
Қўмита томонидан саккиз йирик инвестицион тадбир ташкиллаштирилган бўлиб, уларнинг доирасида 24,8 миллиард долларлик инвестицион ҳамкорликка доир 243 лойиҳани биргаликда амалга ошириш масалалари мувофиқлаштирилган, 10 миллиард долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар ҳам шулар жумласидандир.
Шунингдек, қўмита умумий миқдори 7,7 миллиард доллар бўлган сармоявий, молиявий-техник, банк ва савдо соҳаларига оид 53 келишув ҳақида ҳисобот берди.
2018 йилнинг иккинчи ярим йиллиги учун 31 тадбирни ташкил қилиш ва ўтказиш масалалари ишлаб чиқилмоқда, шулардан 14 таси Ўзбекистонда ва 17 тасини хорижда ўтказиш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
13:12 / 14.05.2025
Дунёда ўз давлати ичида кўчишга мажбур бўлганлар сони 83 млндан ошди
15:05 / 07.03.2025
Бизнес учун статистика ҳисоботлари ҳажми камаяди
09:50 / 23.10.2024
Тадбиркорлардан ҳисобот талаб қилиб олишда давлат органлари масъулияти оширилади
18:19 / 21.09.2024