Ўзбекистон | 09:50 / 23.10.2024
2252
1 дақиқада ўқилади

Тадбиркорлардан ҳисобот талаб қилиб олишда давлат органлари масъулияти оширилади

Ягона руйхатга киритилмаган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари ва тартибига зид равишда талаб қилиб олиш БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима қўллашга сабаб бўлади.

Президент томонидан «Тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисоботларни давлат органларига тақдим этиш жараёнлари соддалаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-10-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қонун имзоланди.

Ҳужжат билан МЖтКга Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона руйхатига киритилмаган ҳисоботларни тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиб олганлик учун жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилмоқда.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона руйхатига киритилмаган статистика, молия, солиқ ҳисоботини, худди шунингдек мазкур ягона руйхатга киритилган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари ва тартибига зид равишда талаб қилиб олиш БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима қўллашга сабаб бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид