Жаҳон | 17:00 / 05.08.2018
10052
1 дақиқада ўқилади

Альп тоғларида самолёт қулади. Унинг бортидаги 20 киши ҳалок бўлди

Фото: Reuters

Швейцария Альпида Ju-52 русумли самолёт ҳалокатга учради.

Daily Mail нашри маълумотига кўра, самолёт бортида бўлган  17 йўловчи ва экипажнинг 3 аъзоси, жами 20 киши ҳалок бўлган.

Маълум бўлишича, самолёт тоғнинг 2,5 километр баландлигида қулаб тушган.

Ушбу бомбардимончи самолёт авиаклублардан бирига тегишли бўлган, аввал Швейцария Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли бўлган ушбу самолёт ўтган асрнинг 80-йилларида туризм мақсадида қайта жиҳозланганди.

Фото: BBC

 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид