Жаҳон | 20:44 / 06.08.2018
11208
1 дақиқада ўқилади

Анчадан бери кўринмай қолган Порошенкони ресторанда учратишди 

Украиналик сиёсий технолог Ярослав Макитра Facebook-аккаунтида президент Петр Порошенконинг норасмий вазиятдаги фотосуратини намойиш этди.

«Дўстлар билан овқатланиб ўтирибмиз ва қўшни столга кутилмаган меҳмонлар келишди. Петр Порошенко оиласи билан. Балки унчалик тўғри эмасдир, лекин барибир суратга туширдим. Ҳарқалай жамоат жойи: Киевдаги Manu ресторани», — деб ёзди у.

Фото: Facebook 

Аввалроқ ОАВ Порошенко 30 июлдан буён иш жойида кўринмаётганини ёзганди. Айрим тахминларга кўра, у таътилни Испаниядаги вилласида ўтказган, бошқа тахминга кўра эса у дўсти ва ҳамкори, миллиардер Юрий Косюк билан Ўртаер денгизи бўйлаб яхтада сайр қилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид