Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Ўзбекистонлик футболчиларга пул мукофотлари ваъда қилинди
Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раиси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Умид Аҳмаджонов Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида иштирок этаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчилари билан кичик суҳбат ўтказди.
У Қатарга қарши иккинчи тур ўйинидан аввал терма жамоанинг кийим алмаштириш хонасига кирган ва футболчиларни илҳомлантирган.
«Kun.uz» мухбири хабар беришича, Аҳмаджонов футболчилардан бугунги ўйинда ҳам ғалаба қозониб, гуруҳ масаласини муддатдан аввал ҳал қилишни сўраган.
«Агар турнирда ғалаба қозонсак, ҳомийлардан ташқари, Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси номидан футболчиларнинг ҳар бирига 10 минг доллар миқдорида мукофот пули берилади», деган у.
Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоа биринчи турда Бангладешни 3:0 ҳисобида таслим этганди. Бугунги рақиб Қатар эса биринчи турда Таиланд билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган. Агар бугун ўзбекистонликлар ғалабага эришса, муддатидан илгари гуруҳ масаласи ҳал қилинади.
Мавзуга оид
18:48 / 12.02.2025
Ўзбекистон 26 йилдан сўнг қишки Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди
20:49 / 02.12.2024
МОҚ ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари-2025 мезбонлиги Ўзбекистондан олиб қўйилганига изоҳ берди
20:29 / 07.10.2023
Осиё ўйинлари кундалиги. Яна икки олтин ва янгиланган рекорд
18:46 / 06.10.2023