Жаҳон | 10:45 / 18.08.2018
11823
1 дақиқада ўқилади

«Хиёнат». МРБ собиқ раҳбари Трампнинг хатти-ҳаракатига муносабат билдирди

Фото: Getty Images

АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ раҳбари Жон Бреннаннинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампнинг Россия аралашуви бўйича тушунарсиз хатти-ҳаракатлари хиёнат саналади. Бу ҳақда MSNBC хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Трампнинг Россия аралашуви бўйича ноаниқ позицияси АҚШ ҳукумати ва мамлакат фуқароларига зарар келтиряпти.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Трампнинг Россия ишига нисбатан хатти-ҳаракатини «хиёнат», деб аташ мумкин.

Бироқ, Бреннаннинг қайд этишича, «Трампнинг ҳақиқий хиёнати»ни назарда тутмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МРБнинг 6 нафар собиқ раҳбари Трампга қарши чиққанди

Мавзуга оид