Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё ўйинлари. Жанубий Корея футболда бош совринни қўлга киритди, Сон Ҳён Мин ҳарбий хизматдан қутулди
Индонезиянинг Жакарта шаҳрида Осиё ўйинларининг футбол турнири ниҳоясига етди.
Финалда Жанубий Корея ва Япония ёшлар терма жамоаси баҳс юритди. Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Қўшимча вақтларда кореяликларнинг қўли 2:1 ҳисобида баланд келди. Натижада, улар бош совринни қўлга киритдилар.
Эндиликда Жанубий Корея олимпия терма жамоаси аъзолари халқаро мусобақада ғалаба қозонгани туфайли ҳарбий хизматга бориш мажбуриятидан озод этилади. Жамоа футболчилари орасида айниқса «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Сон Ҳён Мин шуни истаётган эди.
Учинчи ўрин учун баҳсда БАА ёшлари Вьетнамни пенальтилар сериясида мағлуб этишди ва бронза медалларига эга бўлишди.
Осиё ўйинлари - 2018, футбол
1 сентябрь, Жакарта
Финал
Жанубий Корея U23 - Япония U23 - 2:1 (қ.в.)
Голлар: Ли Син У (93), Хван Хи Чхан (101) - Уэда (115)
3-ўрин учун баҳс
Вьетнам U23 - БАА U23 - 1:1 (пен.3:4)
Голлар: Нгуен (27) - Ал-Ҳошимий (19)
Мавзуга оид
18:48 / 12.02.2025
Ўзбекистон 26 йилдан сўнг қишки Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди
20:49 / 02.12.2024
МОҚ ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари-2025 мезбонлиги Ўзбекистондан олиб қўйилганига изоҳ берди
20:29 / 07.10.2023
Осиё ўйинлари кундалиги. Яна икки олтин ва янгиланган рекорд
18:46 / 06.10.2023