Шунқор Абдурасулов финалда ютқазди. Боксда иккинчи кумуш медал
Осиё ўйинларида бокс бўйича финал баҳслари давом этмоқда.
Турнирда -60 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шунқор Абдурасулов финалда мўғулистонлик Цендбаатар Ерденебат қарши жанг қилди.
Ўзбекистонлик боксчи бу жангда ҳакамлар қарорига кўра 2:3 (28:28!, 27:29, 29:27, 28:28!, 29:27) ҳисобида ютқазди ва кумуш медал билан кифояланадиган бўлди.
Бу кумуш медал Ўзбекистон бокс жамоасининг иккинчи, умумий жамоанинг 23-кумуш медали бўлди.
Ҳозирча бокс мусобақасида ўзбекистонликлар 2та олтин ва 2та кумуш медалга сазовор бўлиб туришибди.
Олдинда яна 3 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқади:
-64кг: Иқболжон Холдоров - Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон)
-69кг: Бобоусмон Батуров - Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)
-75кг: Исроил Мадримов - Абилхан Аманкул (Қозоғистон)
Мавзуга оид
11:03 / 16.11.2024
Бокс. Афсонавий Майк Тайсон блогер Жейк Полга мағлуб бўлди
17:23 / 04.11.2024
Ўзбекистон – World Boxing ташкилоти аъзосига айланди
09:34 / 03.11.2024
Бектемир Мелиқўзиев оғир кечган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди
10:17 / 09.10.2024