Жаҳон | 21:00 / 06.09.2018
10614
3 дақиқада ўқилади

АҚШ, Франция, Германия ва Канада Скрипаллар иши бўйича янги айбловни қўллаб-қувватлади

Буюк Британия, АҚШ, Франция, Германия ва Канада Россия разведкаси бошқармаси собиқ полковниги Сергей Скрипал ва Юлия Скрипалга суиқасд бўйича қўшма баёнот эълон қилди. Бу ҳақда Германия матбуот хизмати хабар қилган.

Ғарб давлатлари бир овоздан бу амалиёт Россия ҳукумати томонидан маъқуллаганини билдиришган.

«Кечаги хабар бизнинг хорижий жосусларнинг бизнинг ҳудудларимизда тинч аҳолига қарши қаратилган душманона хатти-ҳаракатларига жавобан бирдамлигимизни янада мустаҳкамлади», — дейилган баёнотда.

Ғарб давлатлари етакчилари Солсберидаги ҳужум учун яна бир бор норозилик билдиришган ва ушбу иш бўйича янги маълумотларга эга бўлганларни Буюк Британия полициясига мурожаат қилишга чақиришган.

«Биз Сергей Скрипал ва Юлия Скрипалнинг заҳарланиши бўйича олиб борилаётган текширув жараёнида эришилган натижаларга қўшиламиз ва суиқасдда айбланаётган икки гумондорга эътибор қаратамиз. Биз Британия полициясининг ишини юқори баҳолаймиз», дейилган баёнотда.

Россия разведка бошқармаси собиқ полковниги Сергей Скрипал 2006 йилда Буюк Британия фойдасига жосусликда қилишда айбланиб Россияда судланган эди, кейин у 2010 йилда АҚШ билан маҳбуслар алмашинуви давомида озод қилинди. Шундан кейин у Буюк Британияга доимий яшаш учун кўчиб ўтди ва Англиянинг Солсбери шаҳрида яшади. 

Шу йилнинг 4 март куни Солсберида Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлияни ҳушсиз ҳолатда топишди.

12 март куни Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй парламентга мурожаатида Скрипаллар Россияда ишлаб чиқарилган, асаб тизимини фалажловчи «Новичок» моддаси орқали заҳарлангани ҳақида маълум қилди. Москва томони бу айбловни рад этиб, 2017 йилда Россия ҳудудидаги барча кимёвий қуроллар йўқ қилинганини иддао қилади.

5 сентябрь куни Лондон Солсберидаги суиқасд ижрочилари бўлган икки шахс фотосуратларини эълон қилди. Тереза Мэй булар Россия разведка бошқармаси ходимлари Александр Петров ва Руслан Боширов эканини маълум қилди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид