Қирғизистонда III Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари якунига етди
Мусобақалар 2-8 сентябрь кунлари Иссиқкўл вилоятида бўлиб ўтди. 74 мамлакат ва Россиянинг 12 субъектидан 2 мингга яқин киши спортнинг 37 тури бўйича ғолиблик учун кураш олиб борди. Мусобақаларда 594та медаль ўйналди.
Умумжамоа ҳисобида медаллар жамғариш бўйича биринчи ўринни Қирғизистон, иккинчи ўринни Қозоғистон ва учинчи ўринни Россия қўлга киритди.
Мазкур ўйинларда илк бор расман иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси якуний натижаларга кўра жами 33 та медални (7 та олтин, 8 та кумуш, 18 та бронза) қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон делегацияси 13 та спорт тури бўйича 58 нафар спортчи билан иштирок этиб, кураш, самбо, гюлеш (Озарбайжон кураши), аширтмали аба гюлеши (Туркия кураши), алиш кураши (Қирғизистон кураши), қирғиз кураши, армрестлинг, мас-рестлинг, лочин ови, улоқ кўпкари турлари бўйича медалларни қўлга киритди.
Мавзуга оид
20:44 / 26.09.2024
Садир Жапаров Асқар Акаевнинг Қирғизистон президенти лавозимида қилган учта асосий хатосини айтди
09:55 / 25.09.2024
Саидикром Ниёзхўжаев Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси этиб тайинланди
20:32 / 24.09.2024
Қирғизистонда Асқар Акаевга собиқ президент мақомини қайтариш рад этилди
18:49 / 20.09.2024