Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада никоҳ шартномасини бекор қилиш чоғида қотиллик рўй берди
Фарғона вилоятининг Данғара туманида қотиллик содир бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, 2018 йил 5 сентябрь куни соат 10:00ларда Фарғона вилояти, Данғара тумани, Доимобод қишлоғида яшовчи И. (1992 йилда туғилган эркак киши) турмуш ўртоғи С. (1993 йилда туғилган аёл киши) билан никоҳ шартномасини бекор қилиш учун туман ФҲДЁ бўлими биносига келиб, ўзаро келишмовчилик натижасида ёнида бўлган пичоқ билан турмуш ўртоғига турли хил тан жароҳатлари етказиб, қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:51 / 22.05.2025
Вашингтонда Исроил элчихонасининг икки ходими отиб ўлдирилди
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
19:54 / 08.05.2025
АҚШда салкам 50 йил олдин содир этилган қотиллик тамаки қутисидаги бармоқ излари орқали фош қилинди
16:15 / 06.05.2025