Эркак дафн маросимидан икки йил ўтиб пайдо бўлди
19 йил илгари бедарак йўқотган тайлик дафн маросимидан икки йил ўтгач уйига қайтди. Coconuts нашри шу ҳақида хабар берди.
1999 йилда ўша вақтлар 31 ёшда бўлган Сомсук Сомин ўзи яшайдиган Сурин провинциясини тарк этиб, қўшниси билан пойтахтга пул ишлаш учун кетган. Бироқ ҳамроҳи билимсиз Соминни катта шаҳарда ёлғиз ташлаб кетган. Бир неча йил тайлик асосан қурилишда ишлаб пул топади.
2015 йилда балиқчи дўсти Соминга Пхукетда иш таклиф қилади. У рози бўлади, манзилга етгач эса янги хўжайини унинг ҳужжатларини олиб қўяди. Балиқ тутиш ўрнига эркакни гиёҳванд модда тайёрлашга мажбурлашади. У ерда арзимаган эҳтиёткорсизлик учун калтакланади. Шундан кейин Сомин Малайзия қамоқхонасига тушади. Одам савдосига қарши курашувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари уни ватанига қайтаришади. Полициячилар уни кутиб олиб, уйига жўнатишади.
"Мен ўқишни билмаганим учун уйимга кела олмадим. Аммо уйим ва онамни жуда соғиндим", - дейди Сомин.
Яқинлари унинг келганидан қаттиқ ҳайратга тушишди, чунки уни аллақачон вафот этган деб ҳисоблашарди. 72 ёшли она ўғлини кўриб ўкириб йиғлади. Яқинлари кўп йиллар уни топишга уринишди, бироқ бу уринишлар муваффақиятсиз якунланарди. Охир-оқибат 2016 йилда унинг дафн маросимини ўтказишди.
Мавзуга оид
10:10 / 29.10.2024
Малайзия Ўзбекистон давлат идораларига қуёш панелларини ўрнатишни бошлайди
15:52 / 25.10.2024
Малайзияда аёл касал эрига 6 йил ғамхўрлик қилди, аммо эркак соғайгач, уни ташлаб кетди
13:10 / 21.10.2024
Ўзбекистон Малайзия билан СИ соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик ўрнатади
11:40 / 18.10.2024