Ўзбекистон | 14:35 / 14.09.2018
9017
4 дақиқада ўқилади

Acer Ўзбекистонда ўз фаоллигини оширмоқда

2018 йил 12 сентябрь куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида компьютер ускуналари ва қурилмаларини ишлаб чиқарувчи дунёнинг етакчи Acer компаниясининг матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 Матбуот анжумани "Acer Марказий Осиёда" шиори остида ўтказилди ва у компаниянинг Марказий Осиёдаги бозорларида фаолият кўрсатишидан бошлаб то Берлинда ўтказилган IFA 2018 истеъмолчилар электроникаси 58-халқаро кўргазмасида тақдим этилган инновациялари бўйича масалаларнинг кенг доирасини қамраб олди.

Acer EMEA минтақаси вице-президенти Григорий Низовский  Ўзбекистондаги компаниясининг янги бозор стратегияси билан ўртоқлашди, минтақанинг иқтисодий кўрсаткичларини намойиш этди ва асосий муҳим маҳсулотлари тўғрисида сўзлаб берди.

— Acer Ўзбекистондаги маҳсулот ва бозор стратегиясини юқори даромад келтирувчи сегментларга эътиборни қаратган ҳолда ўзгартирмоқда. Компания ўйинлар турини, қаторини, жумладан ўйин мониторлари ва гаджетлари турини кенгайтиради. Бундан ташқари биз бизнес ва фойдаланувчилар учун асосий воситалар сифатида ультра юпқа маҳсулотларини таклиф этамиз. Портфолиони режалаштиришда Аcer ўз эътиборини, биринчи навбатда,рақобатчилар белгилаган нархга эмас, балки истеъмолчи учун нарх ва сифатнинг энг яхши нисбатига эришишга қаратади. Ушбу стратегия Россия, Қозоғистон, Украина ва бошқа кўплаб мамлакатлар бозорларида муваффақиятли ишлаб келмоқда.

Шу билан бирга, Acer, давлат сектори ва ҳукумат лойиҳаларига эътиборини қаратишда давом этади. Биз эътирознинг энг паст коэффициенти билан маҳсулотларни, конфигурацияларнинг ноёб, мукаммал мослашувчанлигини ва савдодан кейинги аъло даражадаги хизматларни таклиф этамиз, - дейди EMEA минтақаси Acer вице-президенти Григорий Низовский.

Acerнинг ўйин линияси нафақат ноутбуклар, балки профессионал киберспортчилар, ҳамда ҳаваскор геймерлар учун мўлжалланган стол компьютерлари, мониторлар ва гаджетларни ҳам ўз ичига олади.

Predator ва NITRO кучли моделлари фойдаланувчиларни янада кўпроқ эркинлик ва мулоқот учун кенг жой билан таъминлайди. Ўйин ноутбуклари геймерларга ўйин ва машқларни бошқа жойларга ўтказган ҳолда хонадан ташқарига чиқиш имконини беради.

Ультра юпқа сегментда Acer Switch, Spin ва Swift қаторидаги моделларнинг кенг диапазонини таклиф этади. Spin 1 трансформери - бу планшет учун яхши альтернатив қурилмага айланади, Swift 3 замонавий ҳаёт тарзи учун яратилган, Swift 5 – дунёдаги энг енгил ноутбукдир (15дюймли экранда 990 грамм), Spin 5 модели экстра функционалдир ва рамкасиз экранли Swift7 эса дунёдаги энг юпқа ноутбукка айланди (атиги 8,98 мм).

Тадбир доирасида Acer ўзининг асосий моделларини намойиш этди. Матбуот анжумани иштирокчилари кўргазма залида компаниянинг турли линиядаги ноутбукларини синаб кўриш имконига эга бўлишди.

Компания ҳақида:

1976 йилда ташкил этилган Acer компанияси дунёдаги етакчи АКТ компанияларидан бири бўлиб, 160 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритади. Компаниянинг фаолияти истеъмолчилар ва бизнес учун янги имкониятлар очиб берган ҳолда, аппарат таъминоти, дастурий таъминот ва хизматларни бир-бири билан бирлаштирадиган муҳитни яратишга йўналтирилган. Acer компаниясининг 7000 дан ортиқ ходими одамлар ва технологиялар ўртасидаги тўсиқларни бартараф этадиган маҳсулот ва ечимларни яратиш учун тадқиқот, дизайн, маркетинг, сотиш ва қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади. Қўшимча маълумот учун www.acer.com сайтига ташриф буюринг.

 

Мавзуга оид