Жамият | 19:00 / 28.08.2023
17698
6 дақиқада ўқилади

Тўғри танлов: шаҳарда сайр учун электр самокат қандай танланади?

Бу мақола тирбандликларда туришни ёқтирмайдиганлар ва эркин ҳаракатланишни истайдиганларга аталган: кераксиз опциялар учун ортиқча пул тўламай, электр самокатнинг мос модели қандай танланади?

Фото: Acer

Тошкентда электр самокатлар оммалашиб бормоқда. Ўсмирлар учун бу қизиқарли кўнгилхушлик, катталар учун – мўлжалдаги манзилга тирбандликлар ва светофорларсиз етиб олишнинг қулай усули.

Ўзбекистонда тақдим этилган брендлардан бири бу – Acer. Дунёга машҳур компьютер жиҳозлари ишлаб чиқарувчиси турли йўл қопламалари (асфальт, брусчатка, плитка) учун ва ҳам қисқа, ҳам узоқ масофаларга мўлжалланган моделларни ишлаб чиқаради. Ўзбекистонда Acer 3 та моделни тақдим этади: енгил Acer ES Series 1, функционал Acer ES Series 3, кучли Acer ES Series 5. Мосини танлаб олиш ва кераксиз опциялар учун ортиқча пул тўламаслик мақсадида, тажрибали фойдаланувчилар бир неча параметрларни баҳолашни маслаҳат берадилар.

Бир зарядда юриш масофаси

Биринчи навбатда, самокат яқин масофа учун олиняптими ёки узоққа қатнашгами – шуни аниқлаб олиш лозим. Заряд нолга тушиб, йўл ўртасида қолиб кетишни ҳеч ким истамайди. Тўғри, уни розеткаси бор исталган жойда (масалан, қаҳвахонада) зарядлаб олиш мумкин, лекин вақт увол бўлади.

Acer электр самокатлари оиласи барча сценарийларни кўзда тутади: енгил ES Series 1 бир зарядда 20 км гача юради ва икки соатда зарядланади. Ундан узоқроққа бориш учун ES Series 3 мос келади, у 30 км босиб ўтади ва 4 соатда қувват йиғиб олади. Ўта фаоллар, яъни ҳаётидан тирбандлиг-у светофорларни чиқариб ташлашни истаганлар учун ES Series 5 мўлжалланган. У 65 км босиб ўтади ва бир кеча (8 соат)да 100% заряд олади.

Бобур, тажрибали фойдаланувчи:

— Менда ES Series 5 бор, мен ўзим яшайдиган Қўйлиқдан ишга – Юнусободга бемалол бориб келаман. Электр самокатдан фойдаланишимнинг сабабларидан бири – автотураргоҳ муаммоси. Шаҳарда кун бўйи машинани ташлаб кетиш мумкин бўлган жойлар тобора камайиб бормоқда. Бундан ташқари, эрталаблари ҳаммаёқ тирбандлик, шундай экан, самокат вақтни сезилари тежайди.

Умуман олганда, баъзида кечалари нон олиш ёки сал нарида яшайдиган ота-онамни зиёрат қилиш керак бўлади. Бир-икки километр учун гаражни очиб, машинани юрғизиш ёқмайди, шу сабабли самокатда юраман.

Ғилдираклар

Унчалик ҳам сифатли бўлмаган йўллар учун тажрибали фойдаланувчилар ғилдираклари диаметри катта бўлган моделни танлашни маслаҳат берадилар. Улар йўл ўнқир-чўнқирларини, чуқурликлар ва нотекис плиткаларни равон босиб ўтади. Чунончи, Acer ES Series 3 ғилдиракларининг диаметри 8,5 см, бу шаҳар шароитида қулай юриш учун етарли. Ўнқир-чўнқир асфальт йўл учун ғилдираклари диаметри 10 см бўлган, амортизаторли Acer ES Series 5'ни танлаган яхши. У рельеф баланд-пастликларидан билинтирмай ўтказади. Бу эса ғашга тегувчи титрашни йўқотиб, юриш равонлигини таъминлайди.

Бобур, тажрибали фойдаланувчи:

— Электр самокатлар Тошкентда янги пайдо бўлганиданоқ, уларни минишни бошлаганман. Ўша пайтдан бери турли ишлаб чиқарувчиларнинг турлича моделларини алмаштирдим. Бугунга келиб шаҳарда ушбу турдаги транспортга тобора дўстона муносабатда бўлиняпти. Тошкентда йўлкалар жадал таъмирланяпти, велосипед ва самокатлар учун алоҳида йўлаклар пайдо бўлди. Самарқанд ва Бухоро каби сайёҳлик шаҳарларида электр самокатлардан фойдаланиш янада қулайлашмоқда: одамлар оқими зичлиги кам, демак бошқариш осон.

Вазн ва ўлчам

Вазн ва ўлчам электр самокатнинг портативлигига ва пировардида, фойдаланувчининг мобиллигига таъсир кўрсатади. Енгил ва ихчам моделни кўтариш осон. Электр самокатни жамоат транспорти билан уйғунликда ишлатган киши учун бу алоҳида аҳамиятга эга.

Масалан, Acer ES Series 3 атиги 16 кг келади. Уни автобусга кўтариб чиқариш, метрога олиб тушиш, хонадондан олиб чиқиш осон, кўчалардаги баланд бордюрлар ҳам тўсқинлик қила олмайди. ES Series самокатлари осонгина йиғилади ва машинанинг юк бўлимига сиғиб кетади. Йиғилганда руль тутқичга айланади, ундан кўтариб электр самокатни бир жойдан бошқа ёққа ташиш осон.

Бобур, тажрибали фойдаланувчи:

— Электр самокатларни нафақат катталар, балки ўсмирлар ҳам ёқтиради. Болалар учун мен Acer ES Series 1’ни тавсия қилган бўлардим, у атиги 11 кг вазнга эга. Учинчи (16 кг) ва бешинчи (18,5 кг) серия оғирроқ бўлади. Биринчи моделни эса, ҳатто 6 ёшли ўғлим ҳам амаллаб ташлаяпти.

Дарвоқе, катта Acer ES Series 5 моделига икки киши сиғади: унинг платформаси узун, кенг ва қулай. Унда болани боғчага ёки мактабга олиб бориш мумкин.

Хавфсизлик

Ҳамма ишлаб чиқарувчилар ҳам хавфсизлик масаласини ўйлаб кўрмаган. Аслида самокат қуйидагиларга эга бўлиши лозим:

  • кечки пайтларда қаерга кетаётганини кўриш ҳамда ҳайдовчилар ва йўловчиларга кўриниб туриши учун фара;
  • тормоз олганда ёнадиган стоп-сигнал;
  • ёруғлик қайтарувчи элементлар. Acer’да улар олд ва ён томонларда жойлашган.

Acer расмий дистрибьюторидан электр самокат харид қилинганда двигателга (1 йил) ва бутловчи қисмларга (3 ойдан 6 ойгача) кафолат берилади. Сервис марказлари бутун республика бўйлаб жойлашган.

Тафсилотлар билан танишиш ва ўзингизга мос моделни танлаш учун қуйидаги сайтларга мурожаат қилишингиз мумкин:

uzum.uz

brandstore.uz

www.zoodmall.uz  

mycom.uz

 Реклама

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид